Винисиус: "Жаҳон чемпионати — ҳар бир футболчининг энг катта орзуси"
"Реал" ва Бразилия терма жамоаси вингери Винисиус Жуниор ЖЧ-2026 учун чақирув олганидан кейин ўз фикрлари билан бўлишди.
25 ёшли футболчи Карло Анчелотти эълон қилган якуний таркибдан жой олди ва фаолиятидаги иккинчи Жаҳон чемпионатида иштирок этади.
"Сан-Гонсалуда ялангоёқ тўп тепган ўша бола яна қайтди. Жаҳон чемпионати — ҳар бир футболчи учун фаолиятнинг энг юқори нуқтаси ва мен иккинчи мундиалимга кетяпман.
26 нафар энг яхши футболчи қаторида жой олиш учун уч ярим йил қаттиқ меҳнат қилишга тўғри келди. Бу осон бўлмади.
Мураббийга ишончи учун, оиламга ва мухлисларга доимий қўллаб-қувватлови учун раҳмат.
Олға, биргаликда! Биз — Бразилиямиз ва мамлакатимизга қувонч олиб келиш учун бор кучимизни берамиз.
Бу сафар тарих бошқача бўлсин! Жамоамизга ишонинглар! Орзу ҳали тирик!" — деб ёзди Винисиус ижтимоий тармоқда.

Фикрлар