Винисиус "Реал" сафида охирги 4 ўйинда 4 та гол урди

  • 13 сентября, 2021, 16:58
  • Bekzod Isayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

"Реал"нинг ёш юлдузи Винисиус Жуниор Ла Лиганинг 4-турида "Сельта"га қарши ўйинда (5:2) битта гол урди.

Tecno

Бу гол 21 ёшли бразилияликнинг майдонда 4 ўйин, яъни 224 дақиқада урилган тўртинчи голи бўлди.

Қолаверса, ярим ҳимоячи ўз рекордини янгилади. Олдин Винисиус бир мавсумдаги кетма-кет ўйинларда 3 тадан ортиқ гол урмаган. Шу билан бирга, футболчи рақиблари дарвозасига 10 та зарба берди, шундан 7 таси нишонга аниқ етиб борди. Дарвозага берилган зарбаларнинг 57,14 фоизи гол билан якунланди.

Маълумот учун, Винисиус Жуниор 2018 йил ёз ойидан буён "қироллик клуби"да тўп тепмоқда. Футболчи "Реал" сафида 122 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 24 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Sattorov Xayriddin
14/09/2021 00:14
Real madridga kuz tegamsin olģa