Винисиус “Реал”дан кетишга қарор қилди, даъвогар – икки суперклуб!

“Реал”нинг асосий ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг клубдаги келажаги ҳамон мавҳум бўлиб турибди. Бразилиялик юлдуз жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам тарқала бошлади.

El Gol Digital нашри ва таниқли журналист Франсуа Гальярдонинг маълум қилишича, Винисиус Жуниор мавсум якунланганидан кейин Мадридни тарк этишга қарор қилган.

Ҳозирнинг ўзида “Пари Сен-Жермен” ва “Манчестер Юнайтед” қимматбаҳо юлдузни ўз сафига қўшиб олишга тайёр.

Бундан ташқари, “Қироллик клуби” 24 ёшли юлдузини қўйиб юбормоқчи эмас. Мадридликлар Винисиус учун янги шартнома ҳозирлаяпти ва клубдагилар футболчи янги келишувни имзолашига ишонч билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!