Винисиус "Реал"дан нега кетмоқчи?

Мадриднинг "Реал" клуби форварди Винисиус Жуниор жамоадан кетишни режалаштирмоқда.

El Desmarque нашри тарқатган хабарга кўра гарчи бош мураббий Зинедин Зидан унга ўзини кўрсатиши учун имкон беришга ваъда берган бўлсада, етарли ўйин амалиётига эга бўлолмаётгани сабаб жамоадан кетмоқчи. Қайд этиш керакки, бразилиялик футболчи бу мавсум Ла Лигада ҳозирча бор йўғи 53 дақиқа майдонда ҳаракат қилди холос.

Эслатиб ўтамиз, “Реал” Винисиусни 45 млн евро эвазига сотиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!