Винисиус учун 350 миллион! "Реал" футболчи борасида бир қарорга келолмаяпти

TIGGO 2 PRO

Мадриднинг "Реал" клуби юлдуз ҳужумчи Винисиус Жуниорнинг трансфери бўйича таклиф олди."TalkSport" хабар беришича, Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус учун улкан сумма — 350 миллион евро таклиф қилган. Бироқ, "қироллик клуби" бу таклифни қабул қилишга шошмаяпти.

Шуни таъкидлаш керакки, 24 ёшли Винисиуснинг амалдаги шартномасида 1 миллиард евро миқдоридаги товон пули банди белгиланган. Унинг шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача амал қилади.

2024/2025 йилги мавсумда Винисиус Жуниор 26 та расмий ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва жамоадошларига 10 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!