Винисиуснинг футболкасини йўқотган футболчи термадан четлатилди

Гвинея терма жамоаси ярим ҳимоячиси Морлей Силла январда бошланадиган Африка Миллатлар кубоги мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди.

Терма жамоа раҳбарияти уни мусобақа қайдномасига киритмади.

Манбаларнинг хабарига кўра, бу вазиятга Бразилия терма жамоаси ва “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг футболкаси билан боғлиқ воқеа сабаб бўлган. Гвинея ёзда Бразилия терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказган эди. Ўшанда Силла рақиб юлдузи Винисиуснинг футболкасини эсдалик учун олганди.

Лекин Силла бу футболкани топа олмай қолди. Кейин жамоадошлари ва терма жамоа ходимларини ўғриликда айблади. Ҳамманинг буюмларини тинтувдан ўтказди. Охир-оқибат машҳур ўйинчининг футболкаси Силланинг жамадонидан чиқди.

Бу воқеа сабабли халқаро майдонда 25 та учрашув ўтказиб, учта тўп киритган Силла терма жамоага чақирилмаяпти.

Морлей Силла клублар миқёсида Португалиянинг “Арока” жамоаси шарафиниҳимоя қилади. Энди у бор эътиборини ўз клубига қаратишга мажбур.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!