Винус Уильямс Хитойга бормайди

Америкалик теннисчи Винус Уильямс 23-29 сентябрь кунлари Хитойнинг Ухан шаҳрида ўтадиган "Dongfeng Motor Wuhan Open" турнирида иштирок этмайди. 

Бунга сабаб Винуснинг жисмоний ҳолати яхши эмаслигидир. Шунингдек, унда бироз жароҳат ҳам бор.

Шу тариқа мусобақа "wild card"ини австралиялик Саманта Стосур, американлиа Бернарда Пера ва хитойлик Чжен Сайсай қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)