
Вирц 7, Фримпонг 30, Керкез 6 - "Ливерпуль" янги футболчиларнинг рақамларини эьлон қилди
Премьер-лиганинг амалдаги ғолиби "Ливерпуль" янги мавсум учун сотиб олган футболчиларининг рақамларини эьлон қилди.
Унга кўра, дарвозабон Георгий Мамардашвили 25, Фредерик Вудман 28, Армин Печи 41-рақамда ҳаракат қилади. Бундан ташқари, ҳимоячилар Милош Керкез 6, Жереми Фримпонг 30, Конор Брэдли 12 рақам остида майдонда ҳаракат қилади. Жамоанинг энг катта ҳариди Флориан Вирц Луис Диас кетганидан кейн бўш қолган 7-рақамини танлади. Клуб тарбияланувчиси Трей Ньони 42 рақамда тўп тепса, марказий ҳужумчи Юго Экитике 22 рақамни ўзиники қилди.
Маълумот учун, "Ливерпуль" янги мавсумдаги илк ўйинини 15 август куни ўз майдонида "Борнмут"га қарши ўтказади.
Комментарии