Виталий Левченко: "Бизни рўйхатимизда турган бир қатор яхши футболчилар бор"

“Нефтчи” клуби Суперлиганинг 25-турида “Қизилқум”ни қабул қилди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, Фарғонадаги сўнгги учрашувда мухлисларни ғалаба билан қувонтирди. Учрашувдан кейин “Нефтчи” бош мураббийи Виталий Левченко саволларга жавоб қайтарди.

- Жуда оғир ўйин бўлиб ўтди. “Қизилқум”ни бу ерга очко учун келишини билардик. Сабаби, турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқиб, 3 очко олиши зарур эди ва бу Суперлигада қолиш имкониятини сақлаб қолиш учун ҳам муҳим эди. Ўйин жанговар ва қийин ўтди. Яхшики, биз ижобий натижага эришдик. Бу мени хурсанд қилди. Ўз майдонимиздаги ўйинда мухлисларни хурсанд қилдик, бу энг асосийси. Ҳаммани ғалаба билан табриклайман. Ўйин унутилади, натижа эсда қолади.

- Ҳимоячи Зоир Жўрабоев яхши таассурот қолдирди. Тожикистон терма жамоасида яна бошқа футболчиларни ҳам кўз остингизга олиб қўйганмисиз?

- Ҳамма йигитларни кузатиб боряпмиз. Бизни қизиқтираётган бир қанча яхши ўйинчилар бор. Бошқа савол биздаги вазиятни кузатадиган бўлсак, кимдир таркибимизда қолмоқчи, кимдир эса тарк этмоқ истаги бўлса, қайсидир позицияни кучайтиргани бизнинг талабимизга тўғри келадиганига эътибор қаратамиз.

- “Нефтчи”да қайси жиҳатлардан кўнлингиз тўлди ва аксинча?!

- Йигитларга тасанно. Улар мавсумни жуда яхши ўтказдилар. Мавсумни қайсидир қисмида мағлубиятсиз бордик, бу мени хурсанд қилди. Хафа қилгани эса қимматли, муҳим бўлган очколарни бой берган ўйинларимиз бўлди. Совринли ўринлардан айиргани аламли. Лекин мавсумни ёмон ўтказмадик, деб ўйлайман.

левченко4_1

- Клубдаги легионерлардан янги мавсумда кимлар қолади ва қайсиларига жавоб берилади?

- Шу савол ҳозир жараёнда. Сифатли ва Ўзбекистон чемпионати савиясига тўғри келадиган яхши легионерларни таклиф этганмиз. Бу саволга жавоб бериш бироз мушкул.

- Фарғоналик ишқибозлар ҳақида нима деган бўлардингиз?

- Каттакон респект! Бутун мавсум давомида уларни қайноқ қўллаб-қувватлаганини ҳис қилдик. Улар ҳақиқий 12-ўйинчи бўлиб беришди. Шундай руҳда давом этишларини истайман. Янги мавсумда уларни кўплаб ғалабалар билан хурсанд қиламиз.

левченко11_2

- Бугунги учрашувнинг иккинчи бўлимида Ғуломҳайдар Ғуломовга эътирозлар билдирдингиз. Нима учун?

- Биласизми, футболчида асаблари чарчаганда унга жуда оғир бўлади. Биз истаган сифатли футболни кўрсатишга тўсқинлик қилади. Қўрқинчли жойи йўқ. Ғуломҳайдар мавсумни жуда яхши ўтказди. Унинг паспортига эътибор қаратмадик. Чунки у ёш футболчи эмас, ҳаракат қиляпти. Табиийки, чарчоқ аломатлари бор, унда. Қаердадир унинг ҳаракатларини таҳлил қилиб борамиз, фаолроқ бўлишини айтамиз. Бу табиий жараён. Яна битта ўйин қолди, у мавсумни яхши ўйин кўрсатиб, тугатади деб ўйлайман.

- “Нефтчи”га янги мавсумда Ҳамробеков, Норхонов, Мамасиддиқов каби ўйинчиларнинг қўшилиши ҳақида гап-сўзлар бор. Бунга қандай изоҳ берасиз?

- Бир қатор бизни рўйхатимизда турган яхши футболчилар бор. Қачонки, шартнома тузмагунча, бизни жамоада ўйнаш истаги бўлмагунча бирон нарса дея олмаймиз. Ҳаммаси футболчиларнинг истак ва хоҳишларига боғлиқ.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!