Виталий Левченко: "Чемпионатни яхши бошлашга ва ижобий натижага умид қиламан"
“Мавсум-2023” учун қуръа ташланди ва унга кўра барча жамоалар рақибларини билиб олдилар.
“Нефтчи” клуби Бекободда “Металлург”га қарши ўйнайди. Қуръадан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Виталий Левченко Sports.uz учун қуйидагича фикр билдирди.
“Мавсум бошида барча жамоалар тенг шароитда. Ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати биринчи ўринда туради. Кўпроқ кучли курашлар бўлади ва биринчи турда ҳамма жамоалар оддий бўлмайди.
Шунинг учун қониқарлими ёки йўқми буни вақт кўрсатади. Чемпионатни яхши бошлашга ва ижобий натижага умид қиламан”, - дейди Левченко.
Фикрлар