Виталий Левченко: "ОКМКга ОЧЛда юқори натижаларга эришишини тилайман"
ОКМК – “Нефтчи” (1:1) ўртасидаги ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.
- Бугун биз яхши ва сифатли ўйин ташкил қилдик. Ҳужумлар уюштирдик. Тўғри, учрашув охирида омад биздан бироз юз ўгирди. Аммо, барибир кўзлаган мақсадга эришдик, деб ўйлайман.
Учрашувга кўрган тайёргарлигимиз ўз натижасини берди. Нимани кўзлаган бўлсак, режамиз бўйича барчаси давом этди. Албатта, керакли голни урганимиз ажойиб бўлди. Ўйлаган режаларимизнинг деярли барчаси амалга ошди.
Албатта, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Ким яхши тайёргарлик кўрган бўлса, натижа ўша томонда бўлади. Рақиб ҳам яхши ҳаракат қилди. Ўз навбатида ОКМКни Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритгани билан табриклайман. Бугунги рақибимизга ОЧЛда яхши қатнашишини, юқори натижаларга эришишини ҳамда кўпроқ муваффақиятлар қозонишини тилаб қоламан.
Фикрлар