Владимир Бубаня - "Металлург" футболчиси!
Владимир Бубаня — "Металлург" футболчисига айланди. Клуб матбуот хизмати бу хабарни тасдиқлади.
"Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган жамоамиз таркибни шакллантириш, кучайтириш ишларини ҳам жадал суратларда олиб бормоқда.
Жумладан, ҳимоя чизиғига яна бир тажрибали футболчи Владимир Бубаня таклиф этилди.
Янги мавсумда ПРО-Лигада чемпионликни мақсад қилган "Металлург" ПФК сербиялик футболчи билан шартнома имзолади.
Маълумот учун, Бубаня ўтган мавсум "Хоразм" клуби сафида ҳаракат қилди. Суперлиганинг 27 та ўйинда майдонга тушган ҳимоячи 1 та гол урган ва 1 та ассист муаллифига айланган.
"Улкан тажрибага эга ҳимоячи янги мавсумда жамоамиз ғалабаларига салмоқли ҳисса қўшишига ишониб қоламиз ва Владимир Бубаняга омад ёр бўлишини тилаган ҳолда бекободликлар сафига хуш келибсан деймиз".
Владимир Бубаня
Туғилган санаси: 02.08.1989
Туғилган жойи: Крагуевас, Сербия
Бўйи: 1.96
Амплуаси: Марказий ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Хоразм", "Андижон", "Нови Пазар" (Сербия), "Сурхон", "Инджия" (Сербия), ОКМК, "Земун" (Сербия)", - дейилади хабарда.
Фикрлар