Владимир Путин ЖЧ-2018 ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин айни дамда мамлакат яшил майдонларида бўлиб ўтаётган футбол бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўйинлари ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Гарчи ўзим футбол бўйича мутахассис бўлмасамда, ушбу ажойиб ўйинни яхши кўрадиган оддий инсон сифатида айтишим мумкинки мусобақа юқори даражада ва кутилмаган воқеаларга бой ўтмоқда. Сирасини айтганда, бу ерда спорт курашларининг гўзаллиги бор. Бу ерда ҳар доим кучлилар ғалаба қозонади”, - дейди Путин.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси эртага мусобақанинг чорак финалида Хорватияга қарши баҳс юритади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!