Владимир Путин қайси футболчини ёқтиришини айтди
Ads

 

Россия президенти Владимир Путин қайси футболчини ёқтириши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди, деб ёзади “Чемпионат” нашри.

“Мен етук деб ҳисоблайдиган футболчилар бор. Россиялик ва собиқ иттифоқ футболчилари орасида бу – Лев Яшин. Чет элликлар орасида – Пеле. Марадона ҳам менга ёқади”, – дея жавоб қайтарди Россия президенти.

Маълумот учун, Россиядаги ЖЧ–2018 турнири 14 июндан 15 июлга қадар Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Калининград, Нижний Новгород, Ростов-на-Дону, Самара, Саранск ва Сочи шаҳарларида бўлиб ўтади.