Владимир Путин Россия терма жамоасининг ғалабасига қандай муносабат билдирди?

Россия федерацияси президенти Владимир Путин Россия терма жамоасининг Финляндия (1:0) устидан қозонилган ғалабасига  муносабат билдирди.

"Офарин, табриклайман", - деди Путин матбуот анжумани пайтида.

Давлат раҳбари Женевада АҚШ президенти Жо Байден билан учрашувдан сўнг оммавий ахборот воситалари билан суҳбатлашди ва айнан мана шу пайтда у футболдаги ғалаба ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси Алексей Миранчукнинг чиройли зарбаси туфайли финларни мағлубиятга учратди. Энди Россия терма жамоаси “Евро-2020”нинг гуруҳ босқич сўнгги баҳсини 21 июнь куни Копенгагенда Данияга қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!