
Владимир Шин турнири ғолиблари аниқланди
Олмалиқ шаҳрида 18-23 август кунлари 2001-2002 йилларда туғилган ёшлар ўртасида жаҳон Кубоги сохиби, Собиқ Иттифоқда хизмат кўрсатган спорт устаси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий Владимир Николаевич Шин таваллудининг 65 йиллигига бағишлаб бокс бўйича ўтказилган XIV анъанавий халқаро турнир уз якунига етди.
Ушбу турнирда қўшни Қозоғистон, Тожикистон Республикалари, Тошкент шаҳри ҳамда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан 170 га яқин ёш боксчилар иштирок этишди.
Мусобақа якунида ўз вазн тоифаларида қуйидаги ёш чарм қўлқоп усталари ғолиб бўлишди:
49 кг
Аваз,Йулдошев ( Фарғона)
52 кг
Мирзабек Мирзахалилов(Фарғона)
56 кг
Хуршибдек Расулжонов (Фарғона)
60 кг
Хайрулло Алиматов(Ангрен ш.),
64 кг
Азизбек Озодбеков(Олмалиқ ш.),
69
Нурислом Исмоилов (Фарғона),
75 кг
Сухроб Қаюмов (Бухоро)
81 кг
Шоҳжаҳон Абдуллаев(РИОЗМИ),
91 кг
Амиршох Самадов (Бухоро),
+91 кг
Мирмухсин Махмудов (Фарғона)
Мусобақанинг барча ғолиблари, совриндорлари, ҳакамлари "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" акционерлик жамияти Касаба уюшмаси, Олмалиқ шаҳар БЎСМ ҳамда хомийлар томонидан таъсис этилган совғалар, медаллар ва дипломлар билан тақдирландилар.
Халқаро турнирнинг "Энг яхши боксчиси" деб 64 кг вазн тоифасида иштирок этган Озодбеков Азизбек (Олмалиқ ш.) топилди ва "Владимир Шин кучма Кубоги" хамда махсус совға билан тақдирланди.
Комментарии