Водий дербисига оз қолди ёхуд "Турон" - "Андижон" баҳси олдидан
Coca-Cola Суперлиганинг 25-туридаги дастлабки ўйин сифатида бошланадиган “Турон” – “Андижон” баҳси табиийки водий дербиси мақомида.
“Турон” – “Андижон” ўртасида Суперлигадаги қарама-қаршилик 2021 йилги мавсумда бошланган. Илк тўқнашувда Андижонда 1:1 ҳисоби кузатилган. Иккинчи даврадаги учрашувда эса мезбонларнинг қўли баланд келган – 1:0. Жорий йилнинг биринчи даврасидаги баҳс Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказилган ва ундан “Андижон” 2:1 ҳисобида рақибидан устун келган. Тўплар нисбати 3\3 тенглик.
Навбатдаги ўйин эса ушбу жамоаларнинг Суперлигадаги 4-тўқнашувига айланади. Биласиз, “Турон” лигада жон сақлаб қолиш учун курашмоқда, “Андижон” эса чемпионатни янада юқори ўринлардан бирида якунлаш ниятида. Мухлислар Яйпанда қизиқарли ва кескин учрашув гувоҳига айланадилар.
Фикрлар