Водийнинг яна бир клуби логотипини ўзгартирди (фото)
“Қўқон-1912” жамоаси мухлислари анчадан буён жамоа логотипи алмаштириш лозимлигини орзу қилишади.
Мухлисларнинг фикр-мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, клуб ўтган мавсумда жамоанинг янги логотипи учун танлов эълон қилган эди. Мухлислар, ижодкор ёшлар, дизайнерлардан кўплаб логотип вариантлари келиб тушгандан сўнг жамоа раҳбарияти логотип ўзгартиришни янги мавсум бошидан эълон қилишни маъқул деб топишди.
Янги логотипда эскиларида бўлган мақсад, маъно у қадар ўзгармаган. Логотипда асосий ранглар оқ ва кўк сақлаб қолишга ҳаракат қилинган. Янги логотипда жамоа аъзолари ҳамда мухлисларнинг ватанга, Қўқон шаҳрига ва жамоага бўлган меҳри акс этган.
Логотипдаги “Kokand”, “1912”, “football club” ёзувлари, жамоа номини англатиш билан бирга, 1912 йилда Қўқон шаҳрида Ўзбекистондаги илк футбол жамоаси тузилганлигини, Қўқон шаҳри ўзбек футболининг ватани эканлигини ҳам билдиради. Логотип марказида эса дунё ҳунармандларининг маркази бўлган Қўқон шаҳрининг рамзи бўлган Худоёрхон ўрдаси жойлаштирилган.
Бундан буён “Қўқон-1912” жамоасига тегишли барча расмий ҳужжатларда, жамоа либосларида, тижорат-реклама ишларида янги логотипдан фойдаланилади.
"Қўқон-1912" клуби матбуот хизмати
Фикрлар