Волейбол. 2026 йил йирик мусобақа билан бошланади

CHERY AUTO

Жорий йилнинг 22–29 январь кунлари эркаклар ўртасида Ўзбекистон чемпионати — Олий лига, 1-тур баҳслари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа 2026 йилги волейбол мавсумининг илк ва энг муҳим турнири сифатида алоҳида аҳамият касб этади. Мусобақа ўйинлари Олимпия шаҳарчаси жамоавий спорт турлари зали ҳамда “Жар” спорт-соғломлаштириш марказида ўтказилади.

Tecno

Мусобақа қуйидагича бўлиб ўтади: 
- 21 январь куни жамоалар ўртасида қуръа ташлаш маросими бўлади, 
- 22 январдан эса расмий учрашувлар старт олади. 
- 24 январь куни Олимпия шаҳарчасида чемпионатнинг тантанали очилиш маросими ташкил этилади. Унда Осиё волейбол конфедерацияси (АВC) Президенти Рамон Сузаранинг расмий ташрифи кутилмоқда. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!