Войцех Шенсни: "Барселона билан катта марраларни кўзладик"
Войцех Шесни "Барселона"нинг Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имкониятларини юқори баҳолади.
- "Барселона" охирги марта 2015 йилда Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган еди. Орадан деярли 10 йил ўтди. "Барса"ни чемпионлик учун фаворитлардан бири деб ҳисоблайсизми ёки ҳақиқатни айтганда, ҳали узоқми?
- Европада бир нечта клублар борки, улар доимо еврокубокларни ютиш учун интиладилар ва ҳеч қачон шунчаки иштирок этиш учун ўйнамайдилар. Бу ерга келганимдан олдин кўрганларимга кўра, жамоа айни ҳолатда жуда яхши. "Кўк-анорранглилиар"да ҳилма-ҳил фазилатлар мужассам ва келажакка умидлар катта.
Ишончим комилки, ҳар бир киши совринларни ютиб олиш учун 100% борини беради. Лекин бу содир бўлмаган тақдирда ҳам, бу йил Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмаса ҳам, "Барселона"нинг келажаги порлоқ.
- "Реал Мадрид" Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби. Улар бу мавсум ҳам турнир фаворитларими?
- Бу клуб доимий барча турнирларда ғалаба қозониш учун ўйнайдиган жамоалардан бири. Ишончим комилки, "Барселона" мазкур турнирда уларга ҳақиқий рақобат тақдим этишга ва бош совринни қўлга киритишга албатта ҳаракат қилади", - деди каталонияликларнинг янги дарвозаб
Фикрлар