Вудворд: "Манчестер Юнайтед" АПЛни ютиши керак

"Манчестер Юнайтед" клуби бош директори Эд Вудворд жамоа олдида қандай мақсадлар турганини айтди.

“Биз АПЛни ютишимиз шарт. Премьер-лига биз учун катта синов ва муваффақият калитидир. Чемпионлар лигаси ғолиблиги учун ҳам курашишимиз мумкин, аммо бу совринни омад бўлмаса ютиб бўлмайди. Лекин, биз АПЛда чемпион бўлмоқчимиз. Биз бу борада ишлашимиз зарур. Буни қўлга киритмагунимизча ўзимизни муваффақиятли деб ҳисоблай олмаймиз. Иккинчи ўрин – бу муваффақият дегани эмас. Ҳозир биз тўғри йўлдан кетяпмиз деб ўйлайман. Фақат сабр қилиш керак", - дейди Вудворд.

Маълумот учун, МЮ премьер-лиганинг ўтган 9 та туридан сўнг мусобақа жадвалида 14-ўринда бормоқда. Улар пешқадам “Ливерпул”дан нақд 15 очкога ортда қолишмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!