"Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед": Матнли трансляция
Англия Премьер Лигаси 38-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" бси бошланиш арафасида. Ушбу саҳифа орқали ўйинни матнли трансляция тарзида кузатиб боришингиз мумкин. Хавфли вазиятларни ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Морган майдонга қайтди. У учрашувни охирига етказиб қўя олади.
- 84'

Гиббс-Уайтга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 82'

Амад Диалло кучли ва аниқ зарба йўллади, аммо унинг тепган тўпи Патрисиу томонидан қайтарилди.
- 80'
Фабио Силванинг зарбаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди.
- 75'

Вилли Боли сариқ карточка олди.
- 74'

Деэниель Жеймс офсайдда қолиб кетди.
- 73'
"Вулверхэмптон" ажойиб жамоавий футбол намойиш этмоқда. Аммо бу уларга гол олиб келмайди.
- 70'
Хуан Мата рақибига нисбатан қоидани бузди. Фоллар кўпайиб бормоқда.
- 67'

Аит Нури офсайдда қолиб кетди.
- 65'
Қоида бузиш навбати Брендон Уильямсда. У рақиб ҳужумини фол билан тўхтатиб қолди.
- 63'
Семедудан яна бир қоидабузарлик. Карточка ҳамон ҳакам чўнтагидан чиқмади.
- 61'

Гиббс-Уайт Дендонкер ўрнига майдонга тушди.
- 59'
Дэниель Жеймснинг зарбаси анча хавфли чиқди, аммо бироз ноаниқ.
- 56'

Динь Хендерсон сариқ карточка ишлаб олди.
- 55'

"Вулверхэмптон" кетма-кет иккита бурчак зарбасидан самара чиқара олмади.
- 50'
Жозенинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди.
- 49'
"Вулвс" ҳужум темпини оширмоқда.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди.
- 45'

Танаффус.
- 45'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Мата 11 метрлик нуқтадан адашмади.
- 45'

Ҳакам ВАРни кўриб чиққач, "Вулвс" постига пенальти белгилади.
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 43'
Уильямснинг жарима майдонига узатган тўпига Патрисиу ўз вақтида чиқиб келди.
- 42'

Ҳакам билан ортиқча тортишгани учун Дендонкер ҳам сариқ карточка ишлаб олди.
- 42'

Аит Нури огоҳлантирилди.
- 40'

ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Семеду ҳисобни тенглаштирмоқда. Фабио Силвадан ажойиб узатма.
- 37'
Бурчак зарбалари ҳам "Вулвс" фойдасига 4:2.
- 34'
Алекс Теллеснинг жарима майдонига узатмасини ҳимоячилар қайтариб қолди.
- 32'
Нельсон Семеду рақибга нисбатан қоидани бузди. Ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 30'
Ўйиннинг учдан бир қисми ортда қолди. Дарвозага берилган зарбалар бўйича 4:3 ҳисобида мезбонлар олдинда. Ҳисоб эса, меҳмонлар устунлигини кўрсатиб турибди.
- 27'

Мажбурий ўзгариш. Адама Траоре ўрнига Виллиан Жозе майдонга ташланди.
- 24'

"Бўрилар"нинг навбатдаги корнери ҳам бесамар кетди.
- 23'

Жоау Моутиньо бурчак узатмасини амалга оширди. Ҳимоячилар ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилди.
- 22'
Манкунияликлар тўп назоратини ажойиб тарзда амалга оширмоқдалар.
- 20'
Фабио Силва узоқ масофадан узатилган аниқ тўпни дарвозага жойлаб қўя олмади. Зарба бироз ноаниқ кетди.
- 18'

"Манчестер Юнайтед" кетма-кет икки маротаба бурчак зарбаси амалга оширди. Аммо ҳеч бири фойда келтирмади.
- 16'
Байи қўпол тарзда қоидани бузди. Ҳакам ҳозирча жим.
- 14'

ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Энтони Элангга иккинчи уринишда адашмади. Рақиб дарвозаси ишғол этилди.
- 11'

"Вулвс"да бурчак зарбаси. Яхши имконият ҳосил бўлиши мумкин.
- 9'
Энтони Эланганинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди.
- 5'
"Вулверхэиптон" илк дақиқаларни майдон эгаларига мос равишда босим билан ўтказяпти.
- 2'
Адама Траоренинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
- 1'

Ўйин бошланди.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Вулвс" - МЮ ўйини бошланмоқда. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов эътиборингизга ҳавола этади.

Фикрлар