"Вулверхэмптон" ҳужумчиси Европа лигасида 8 йиллик рекордни такрорлади

"Вулверхэмптон" клуби форварди Диогу Жота "Аякс" ҳужумчиси Клас-Ян Хунтеларнинг рекордини такрорлади.

Гап шундаки 23 ёшли португалиялик футболчи кеча Европа лигасининг 1/16 финалидан ўрин олган "Эспаньол"га (4:0) қарши ўйинда хет-трик қайд этди. У бундан аввал Европа лигасининг гуруҳ босқич сўнгги турида "Бешиктош"га (4:0) қарши ўйинда ҳам рақиблари дарвозасига 3 та гол уришга эришган эди.

Opta статистик портали тарқатган хабарга кўра сўнгги 8 йил ичида Европа лигасида ҳеч бир футболчи қаторасига 2 та ўйинда хет-трик қайд этолмаган эди.

Сўнгги бор ушбу ишни голландиялик ҳужумчи Клас-Ян Хунтелар уддалаган эди. У 2012 феврал-март ойларида "Виктория" (3:1) ва "Твенте" (4:1) клублари дарвозасига 3 тадан гол урган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!