"Вулверхэмптон" "Марсел" футболчисини ижарага олмоқчи

Англия Премьер-лигасининг энг сўнгги поғонасини эгаллаб турган "Вулверхэмптон" "Марсель" ярим ҳимоячиси Анхель Гомесни ижарага олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

"Манчестер Юнайтед" тарбияланувчиси бўлган инглиз футболчиси жорий мавсум бошидан бери Франциянинг "Марсель" клубида ўйнаб келмоқда. Манбага кўра, "бўрилар" мавсум охиригача мўлжалланган ижара учун 1 миллион евро тўлайди. Ушбу келишувдан 7 миллион евролик сотиб олиш имконияти ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Гомес бу мавсумда француз клуби сафида барча мусобақаларда 20 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урган ва битта голли узатма берган. Шунингдек, у миллий терма жамоаси сафида тўрт марта ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!