"Вулверхэмптон" ўз футболчиларига таъқиқ қўйди

"Вулверхэмптон" клуби коронавирус касаллиги кенг тарқаётгани туфайли, ўз футболчиларига дўконга боришни таъқиқлаб қўйди.

"Масала, ўзимизни ҳимоя қилиш борасида кетяпти. Пандемия даври бошланган пайтда бизнинг ошпазимиз зарур бўладиган нарсаларни захира қилиб, ғамлаб қўйган ва оғир вазиятда барча футболчилар ундан фойдаланишлари мумкин.

Вазият яхшилана бошлагач, биз футболчиларга дўконга ўзлари боришлари учун рухсат бергандик, аммо ҳозирда инфекция яна авжига чиқмоқда. Шунинг учун, биз яна футболчилар ва уларнинг оила аъзолари дўконга боришларига таъқиқ қўйдик," - деди жамоа бош мураббийи Эшпириту Санту.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!