“Вулверхэмптон” устози АПЛ тарихида ҳеч бир мураббий қилмаган ишни қилди

“Вулверхэмптон” бугун Англия премьер-лигасининг 8-турида сафарда “Кристал Палас”ни 1:0 ҳисобида енгди.

Эътиборлиси, “Вулверхэмптон” бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту АПЛ стартининг 8та турида жамоанинг асосий таркибини ўзгартиришсиз майдонга туширган илк мураббий сифатида тарихга кирди.

Маълумот учун, “Вулверхэмптон” жорий мавсум кетма-кет 6та ўйиндан буён мағлубиятга учрамаяпти. Улар айни дамда мусобақа жадвалида 14-ўринни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!