"Вулверхэмптон" ёзда ўзининг трансфер рекордини янгиламоқчи

Франциянинг "Марсель" клуби ярим ҳимоячиси Морган Сансон фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

ESPN тарқатган хабарга кўра 24 ёшли французга "Вулверхэмптон"дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. АПЛ клуби ушбу футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида сотиб олиши мумкин. Унинг трансфери эса "Вулверхэмптон"га 42 млн еврога тушуши айтилмоқда.

Агар Сансоннинг трансфери амалга ошадиган бўлса, бу "Вулверхэмптон" энг қиммат харид бўлиши мумкин. Ҳозирча жамоа тарихидаги энг қиммат футболчи Рауль Хименес ҳисобланади. Инглиз клуби испаниялик футболчини нақд 38 млн еврога сотиб олган.

Маълумот учун, Сансон жорий мавсум “Марсель” сафида жами 32та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!