Вундеркинд Майкл Оуэннинг рекордини йўққа чиқарди
Ads
"Ливерпуль" футболчиси Бенжамин Вудбёрн клуб тарихига бош жамоа учун гол урган энг ёш футболчи сифатида кирди.
 
Англия лига кубоги чорак финалида ливерпуллликлар "Лидс" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иккинчи бўлим ўрталарида захирадан ўйинга қўшилган Вудбёрн 81-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилди.
 
Гол урилган вақтда Бенжамин 17 ёши 45 кунлик эди ва бу рекорд сифатида қайд этилди.
 
Аввалги рекорд машҳур ҳужумчи Майкл Оуэнга тегишли эди. Оуэн 1997 йилда "Уимблдон" дарвозасига гол урганида 17 ёши 143 кунлик бўлган.
 
- Менинг яна бир рекордимни уришди, - деб ёзади Майкл Оуэн. - Вудбёрнни табриклайман.