"VVFC-4" турнирида Ўзбекистон ҳамда қозоғистонлик истеъдодлар жангини кўрамиз!

  • 13 сентябрь, 2022, 12:35
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

29 сентябрь куни Тошкентнинг энг катта спорт мажмуаларидан бири "Юнусобод" аренасида "VVFC-4" турнири бўлиб ўтади.

Tecno

Мазкур жанг кечасининг "файт-кард"идан ўрин олган жуфтликларга ҳам аниқлик киритилмоқда. Бугунга қадар марказий жанглар ва бир нечта қарама-қаршиликлар аниқ бўлганди. 

Промоушен мутасаддиларининг бизга маълум қилишича асосий карднинг яна бир тўқнашувига аниқлик киритилган. 

Унга кўра, енгил вазн (70,3 кг) тоифасида ҳамюртимиз Азамат Давлатов қозоғистонлик маҳорат устаси Дияс Самадовга қарши октагонга кўтарилади.

Маълумот учун, Давлатовнинг рекорди 2-0 бўлса, Самадовнинг кўрсаткичи 1-0 кўриниш олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!