"VVFC-4" турнирининг яна бир тўқнашуви маълум бўлди
29 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги "Юнусобод" спорт мажмуасида VVFC (Шарқ жангчилари лигаси) промоушени навбатдаги яъни, 4-турнирини ўтказиши кўзда тутилган.
Мазкур жанг кечасининг асосий тўқнашуви ҳамюртимиз, мағлубият билмай келаётган Раҳим Ражабалиевга (3-0) қарши тожикистонлик "Метро Люблино работаем" челленджи билан машҳур, Россиянинг Hardcore FC промоушени юлдузи, ғалабали одимини давом эттираётган Саймўмин Мадиев (5-0) ўртасида бўлиб ўтади.
2-марказий жангда эса, "Горилла" номи билан танилган Бобур Абдулазизов (7-4) яна бир истеъдод Элдор Эронов (9-1) билан баҳс юритади. Куни кеча яна бир жуфтлик маълум бўлди. -84 кг вазн тоифасида тажрибали Баҳтиёр Мирзашарипов (1-1) Фаррух Қосимов (дебют) билан куч синашади.
Тез орада бошқа жуфтликлар ҳам маълум бўлади. Воқеалар рнивожини бизда кузатиб боринг!
Фикрлар