ВХЛ. "Ҳумо" буллитлар сериясида имкониятни бой берди

"Ҳумо-Арена"да кечган беллашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди ва учрашув овертаймга қадар чўзилди. Аммо овертаймда ҳам ғолиб номи аниқланмагач буллитлар сериясига мурожаат этилди.

Буллитлар сериясида эса нижгородликларга 0:2 ҳисобида имконият бой берилд. Шу тариқа, Евгений Попихин шогирдлари ҳисобидаги очколар сони 5 тага етди ва жамоа турнир жадвалида 8-ўринда бормоқда.

Тошкентликлар энди кетма-кет 4 баҳсни сафарда ўтказишларига тўғри келади. "Ҳумо" 20 сентябрда "Зауралье", 22 сентябрда "Горняк Учали", 24 сентябрда "Южний Урал", 26 сентябрда эса "Челмет"га қарши баҳс олиб боради.

5 октябрда эса Тошкентда "Югра" меҳмон бўлади.

ВХЛ. Мунтазам чемпионат

"Ҳумо" (Тошкент) - "Торпедо-Горький" (Нижний Новгород) 1:2

15 сентябрь, 17:00, "Ҳумо Арена"

Голлар: 11:39 Евгений Григоренко (Павел Здунов, Иван Яценко) 1:0

19:44 Илья Берестенников 1:1

Дарвозабонлар: Смирягин - Донеко

Буллитлар серияси: 1-2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!