ВХЛ. "Ҳумо" йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Олий Хоккей лигаси (ВХЛ) мунтазам чемпионати доирасида Тошкентнинг "Ҳумо" клуби бугун Россия Федерациясининг Курган вилоятида маҳаллий "Зауралье" жамоасига қарши музга чиқди.

Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган беллашувда Евгений Попихин шогирдлари ўз дарвозаларидан жавобсиз 3 та шайба олиб чиқишди.

Маълумот учун, "Ҳумо" ўзининг навбатдаги баҳсини 22 сентябрь куни Учала шаҳрининг "Горняк" клубига қарши ўтказади. Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 15:00 да старт олади.

ВХЛ. Мунтазам чемпионат

"Зауралье" (Курган) - "Ҳумо" (Тошкент) - 3:0 (0:0, 1:0, 2:0)

Шайбалар:

1:0 - Артамонов (Черников, Гарифулин) - 31:34 ГБ,

2:0 - Сулимов (Жиг, Шиафотдинов) - 57:32,

3:0 - Шиафотдинов - 58:35 ГМ, ПВ.

Дарвозабонлар: Ярославлев - Смирягин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!