ВХЛ. Павел Синявскийнинг дубли

Тошкентнинг «Ҳумо» клуби ўз майдонида Ростов-на-Донунинг «Ростов» хоккей жамоасини қабул қилди.

Қизиқарли ва томошабоп тарзда кечган учрашувнинг биринчи даврида томонлар ҳар қанча уринишмасин рақиб дарвозасини ишғол қила олишмади. Иккинчи даврнинг ўрталарида Роман Таталин ва Артём Воронинларнинг узатмасидан сўнг Павел Синявский ҳисобни очишга эришди.

Бироқ иккинчи давр сўнггида меҳмонлар Павел Шербаковнинг узамтасидан сўнг Антон Антонов томонидан киритилган шайба эвазига мувозанатни тиклашди.

Беллашувнинг 50-дақиқасига келиб Синявский иккинчи бор рақиб дарвозасига йўл топишга эришди. Шу тариқа, Евгений Попихин шогирдлари 2 очкога эга чиқди.

Ҳумо

    ВХЛ 1-тур

    21/10/2019, 20:30

    2
    :
    1
    Тугади

    HC Rostov

        45'
        90'

          Шайбалар: 34:46 Павел Синявский (Артём Воронин, Роман Таталин)

          38:04 Антон Антонов (Павел Шербаков),

          50:13 Павел Синявский (Иван Безруков)

          «Ҳумо» таркиби: 33. Павел Нечитовский, 62. Роман Смирягин – 7. Алексей Пепеляев, 11. Иван Мережко, 20. Нодир Исломов, 40. Всеволод Сорокин, 44. Арсений Ерохин, 65. Роман Таталин, 73. Сергей Ильин – 13. Артём Ворошило, 17. Артём Воронин, 19. Семён Валуйский, 22. Павел Синявский, 38. Евгений Григоренко, 41. Павел Седов, 42. Павел Здунов, 50. Иван Яценко, 64. Платон Попов, 87. Иван Безруков, 92. Антон Богацкий, 93. Денис Мошаров, 94. Виктор Экк.