ВХЛ. Плей-оффга чиққан "Ҳумо" бугун "Торпедо"га қарши баҳс олиб боради
Бу сафар Евгений Попихин шогирдларига Нижний Новгороднинг "Торпедо-Горький" клуби рақиблик қилади. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан соат 15:00 да старт олади.
Маълумот учун, тошкентликлар ҳисобида 59 очко мавжуд ва улар биринчи конференцияда 7-ўринни эгаллаб туришибди. Ёдингизда бўлса, "қанотлилар" ўтган ҳафта плей-офф йўлланмасига эга чиққан эдилар. 46 очкоси бор "Торпедо-Горький" эса аллақачон Петров кубоги учун курашдан чиқиб кетган.
Фикрлар