WBA чемпионларни ҳам Олимпиадага чорламоқда, WBC эса бундай боксчиларни четлатмоқчи

  • 5 январь, 2020, 22:43
  • 0
  • Бокс

WBC ҳаваскор боксга қайтувчи профессионал боксчиларни 2 йилга четлатиш масаласида иш олиб бораётган бир вақтда WBA ва WBO ташкилотлари боксчиларни Олимпиадага қатнашишдан маҳрум қилмоқчи эмас.

"Биз (WBA) ўзимизнинг йўналишдаги барча Олимпиадага бориш истагини билдирган боксчиларни қўллаб-қувватлаймиз ва уларга улкан зафарлар тилаб қоламиз," - деди жаҳон бокс ассоциацияси президенти Жилберто Мендоса.

Шуни айтиш жоизки, квалификацион турнирда қатнашиш учун бир қанча давлатлар профессионал боксчиларини чорламоқда. Улар орасида, енгил вазнларнинг бирида WBА чемпиони Анабел "Ависпа" Ортис ҳам 52 кг вазнда Олимпиадага бориш истагини билдирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!