WBА октябрь ойи якунига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди. Шоҳжаҳон ва Шаҳрамда ўзгариш...
Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) октябрь ойи якунига кўра янгиланган рейтингини эълон қилди.
Супер ярим ўрта вазн тоифасида (-69,8 кг) Исроил Мадримов ўтган ойдаги каби 2-ўринда қайд этилган.
Супер енгил вазнда (-63,5 кг) фаолият олиб бораётган Шаҳрам Ғиёсов ва Шоҳжаҳон Эргашев сентябрь ойидаги 5 ва 8-ўриндан 2 поғона пастлаб, мос равишда 7 ва 10-ўринда қайд этилган. Биринчи ўта енгил вазн тоифасида (-48,9 кг) Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдаги каби 4-ўринни сақлаб қолди.
Биринчи ярим енгил вазнда (-55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев чемпион сифатида рейтинг юқорисидан жой олган. Шунингдек, у IBF чемпиони ҳам ҳисобланади.
Ушбу рейтингдан бошқа боксчиларимиз ўрин олмаган.
Фикрлар