WBА ташкилоти Отабек Холматовнинг чемпионлик жанги тақдири бўйича ўз қарорини эълон қилди

Профессионал бокснинг ярим енгил вазн тоифасида (57 кг) WBA жаҳон чемпионлик камари учун ҳамюртимиз Отабек Холматов (11-0, 10KO) мажбурий даъвогар ҳисобланади. WBA ташкилоти ушбу вазн чемпиони Лей Вуд (27-3, 16KO) ва Холматов жангига расман буйруқ бериб, 30 июнга қадар муддат белгилаган эди. Аммо Вуднинг промоутери Эдди Ҳирн Жош Уоррингтон билан баҳсни Англияда ташкил қилишни режалаштиргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Бу бўйича WBА ташкилоти Мatchroom компаниясининг таклифини истисно тариққасида қабул қилди ва чемпион Лей Вудни Жош Уоррингтонга қарши жангига учун рухсат берди. Ушбу баҳс ғолиби 120 кун ичида Отабек Холматовдан WBА камарини ҳимоя қилиши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!