WBAнинг август ойи учун янгиланган рейтингида ўзбекистонлик боксчилар қайси ўринларда қайд этилди?
WBA август ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, бир нечта ҳамюртимиз юқорига кўтарилишга эришган.
Супер ўрта вазнда (76.2 кг) Бектемир Мелиқўзиев ва ярим оғир вазнда Рустам Тўлаганов (79.3 кг) аввалги ойда мос равишда 15-ўринни эгаллаб турган эди. Улар янгиланган ҳолатда 14-поғонада қайд этилди. Супер ярим ўрта (69.8кг) вазнда Исроил Мадримов 2-ўриндан бир поғона юқорилади ва рейтингда пешқадамликни ўз қўлига олди. Исроил Мадримов ҳозирда жаҳон чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар ҳисобланади. Супер енгил вазнда (63.5кг) эса ўзгариш бўлмади. Яъни, аввалги ойдаги каби Шоҳжаҳон Эргашев 7-ўринда, Шаҳрам Ғиёсов 6-ўринда қайд этилган.
Муроджон Aҳмадалиев ўз вазнида (55.2 кг) WBA ва IBF чемпиони сифатида эътироф этилган.
Фикрлар