WBC чемпионлик жанглар раундига ўзгартириш киритмоқчи

  • 26.02.2020 20:10
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

WBC, ташкилотнинг тиббий қўмитаси тавсиясига асосан, қитъалараро чемпионлик жангларини 10 раунд қилиб белгиламоқчи. Жаҳон чемпионлиги, WBC Silver ҳамда саралаш жанглари 12 раунд ҳолатида қолади. Шунингдек, WBC айрим минтақавий чемпионлик жангларини 8 раундга тушириш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда ESPN.

Эслатиб ўтамиз: Ўз вақтида WBC профессионал бокс ташкилотлари орасида биринчилардан бўлиб, чемпионлик жангларини 15 дан 12 раундга туширган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!