WBC президенти Баҳодир Жалоловни ҳаваскор турнирларда иштирок этмаслик керак деб ҳисоблайди
WBC президенти Маурисио Сулаймон Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионати ташкилотчиларини танқид қилди.
Нуфузли ташкилот рахбарининг норозилигига америкалик Ричард Торрес ва Ўзбекистон вакили Баҳодир Жалолов ўртасидаги 91 килограммдан юқори вазн тоифасидаги 1/4 финал учрашуви сабаб бўлди. Жанг биринчи раундда якунланди, унда ўзбекистонлик боксчи рақибини оғир нокаутга учратганди. Натижада, Торресни замбилда олиб чиқишга мажбур бўлишди ва кейин касалхонага ётқизилди.
Сулаймон профессионал боксчиларга ҳаваскорлар билан жанг қилишга рухсат берилганини нотўғри деб ҳисоблайди. Хусусан, Жалолов ҳисобида профида олтита жанг бўлиб, шулардан барчасини муддатидан аввал ғалаба билан якунлаган.
"Олтита жанг ўтказган профессионал боксчи Жалоловга ўзидан гавда жиҳатидан анча кичик, савия борасида ҳам анча паст бўлган 20 ёшли боксчи билан жанг қилишига йўл қўйиш шафқатсизлик ва жиноятдир ", - деб ёзди, Сулаймон ўз twitter саҳифасига.
Фикрлар
Рингда бизниг БАХОДИР !!
ЭХТИЁТ БУЛИНГ !!!
Рингда бизнинг БАХОДИРЛАР !!!!