WBC ташкилоти Тайсон Фьюри ва Фрэнсис Нганну жангини қўллаб қувватламоқда

Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) президенти Маурисио Сулаймон оғир вазнда чемпион Тайсон Фьюрининг  собиқ UFC чемпиони Фрэнсис Нганну билан бўлажак жангини қўллаб-қувватлашини айтиб ўтмоқда.
 
WBC йўналиши чемпиони Фьюри 28 октабр куни Саудия Арабистонида бокс бўйича кўргазмали жангда Нганнуга қарши баҳс олиб боради.
 
Мағлубият нималигини билмай келаётган Фьюри ўтган декабрь ойида Дерек Чисорани трилогия жангида муддатидан олдин мағлуб этган эди.
 
Баъзи кузатувчилар Фьюрини боксда тажрибаси кам ёки умуман бўлмаган Нганнуга қарши жанг учун танқид қилишса-да, WBC ўз ёрдамини таклиф қилди.
 
WBC президенти Фьюри Александр Усик, Энтони Жошуа ва Энди Руиз билан жанг қилишга уринганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
 
"WBC Тайсон Фьюрини ва унинг титулсиз жангда, WBC маҳсус оқшомида қатнашиш қарорини мутлақо қўллаб-қувватлайди. У бир неча бор Жошуа ва Руиз, камар эгалари (Усик) билан жанг қилишга уринди. Унинг мажбурий даъвогари йўқлигини ҳисобга олсак, WBC қоидаларига кўра ушбу жангда қатнашиши мумкин ", -  деди Сулаймон Sky Sports нашрига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!