WBC янгиланган рейтингида боксчиларимиз юқорилади
Профессионал бокснинг таянч ташкилотларидан бири ҳисобланган Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) июнь ойи бўйича рейтинги янгиланди. Бошқа ташкилотлардан фарқли ўлароқ, WBC 40 талик рейтингни эълон қилади. Унда ҳамюртларимиз ўринлари билан танишинг:
Оғир вазн: Баҳодир Жалолов 32-ўрин;
Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров ўтган ойдаги 15-ўриндан 14-ўринга кўтарилди, Бектемир Мелиқўзиев 39-ўрин;
Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 9-ўрин;
Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров 21-ўрин, Шаҳрам Ғиёсов 25-ўрин, Жамшидбек Нажмитдинов рейтингга киритилиб, 30-ўринга жойлашди.
Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 23-ўриндан 3 поғона кўтарилиб 20-ўринга лойиқ топилди;
Ярим енгил вазн (57,1 кг): Отабек Ҳолматов 36-ўрин;
Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг): Исломбек Пирманов 38-ўрин;
Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматов 15-ўриндан 11-ўринга кўтарилган.
Фикрлар