WBO камари учун даъвогар бўлган боксчи ўз жонига қасд қилди

  • 14 октябрь, 2019, 17:11
  • 0
  • Бокс

Иккинчи ярим енгил вазн тоифасида WBO камарига ўз вақтида даъвогар бўлган, америкалик боксчи Элой Перес 32 ёшида вафот этди.

Унинг ўлими борасида аниқ маълумот йўқ. Лекин boxing247 хабарига кўра у ўз жонига қасд қилган.

Перес профессионал рингда 26 та жанг ўтказиб, 23 бора ғалабага (7 та нокаут) эришганди. Икки бор дуранг ва бир бора мағлубиятга учраган.  У фаолиятидаги ягона мағлубиятни 2012 йил WBO чемпионлиги учун Aдриан Бронер билан бўлган жангда қабул қилиб олганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!