WBO янгиланган рейтингида ўзбекистонлик боксчилар эгаллаб турган ўринлари билан танишинг

  • 24 октябрь, 2019, 17:42
  • 0
  • Бокс
 
Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) октябрь ойи учун боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Унга кўра, рейтингда ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) бу ойда ўтган ойдаги ўрнини сақлаб қолган ҳолда 11-ўринни банд этган. Айни вақтда Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида биринчи, WBC рейтингида эса олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Супер енгил вазн (-63,5 кг) тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) ҳам ўтган ойдаги каби 11-ўринни банд этди. Шоҳжаҳон Эргашев айни вақтда WBA рейтингида тўртинчи, IBF рейтингида эса олтинчи ўринда бормоқда.

Ўта енгил (-50,80 кг, 112 фут) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Олимжон Назаров (19-5, 11 КО) ҳам ўтган ойдаги каби 14-ўринни банд этди. У илк марта ўтган ойда рейтингда пайдо бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, Олимжон Назаров август ойида филиппинлик Иван Сорианони (20-3-1, 10 КО) очколар ҳисобида мағлубиятга учратиб, WBO Oriental (минтақавий) чемпионлик камари соҳиби бўлганди.

Рейтингдан ўзбекистонлик бошқа спортчилар жой олишмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!