WBO янгиланган рейтингни эълон қилди. Ўзбек боксчилари қайси ўринда?

  • 27 апрель, 2021, 21:00
  • 4
  • Бокс

Бутунжаҳон бокс ташкилоти WBO апрель ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Рейтингнинг кучли 15 талигидан жой олган ҳамюртларимиз ўрни билан танишинг.

Ўта енгил вазн тоифасида (-50,8 кг) WBO Oriental минтақавий камари эгаси Олимжон Назаров ўтган ойдаги 5-ўриндан бир поғона юқорилаб, 4-ўринга жойлашган бўлса, ярим ўрта вазн тоифасида (-66,6 кг) Қудратиллo Абдуқаҳҳоров 2 поғона кўтарилиб 10-ўринда қайд этилган.

Супер енгил вазн тоифасида (-63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев ва супер ўрта вазнда ( 76,2 кг) Бектемир Мелиқўзиев ўтган ойдаги ўринларини сақлаб қолиб, иккаласи ҳам ўз вазнида мос равишда 8 ва 12-ўринни эгаллаб турибди.

Ушбу рейтингдан бошқа ўзбекистонлик боксчилар ўрин олмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
27/04/2021 22:05
Бир тинга қиммат экан бу ретинги. Ўша 1-ўриндаги Россиялик допингҳўр билан Бектемирни чиқарсин янчиб ташлайди БЕК. Бу аниқ 100% га.
Jalol Axmedov
27/04/2021 22:07
Birinchi oʻrinda emas Kovalev
&
Турсун Ғани
27/04/2021 22:15
Денис миди ўша жанги қолдирилган рассиялик. У эмасми биринчида. Адашибман, лекин Бек га қўпол гапирган аблаҳ боксчи, Бектемирдан аввалдан қўрқиб дуҳига ўтирган, киен допингга ўтирган.
&
Турсун Ғани
27/04/2021 22:17
Раҳмат малумот учун. Эьтибор учун.