Хаби Алонсо “Бавария” унга янги шартнома таклиф қилмаётганидан ташвишда эмас

 

Германиянинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо жамоа вакиллари унга янги шартнома таклиф қилмаётганидан ташвишга тушмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

- Бизда ҳали янги шартнома борасида гаплашиб олиш учун вақт бор. Мен бундан ташвишга тушмаяпман. Мен ўз формамни ушлаб туришим ва яхши ўйин намойиш этишим керак, - дейди Алонсо.

Маълумот ўрнида, бу мавсум Германия чемпионатида испаниялик хавбек 14 ўйинда 3 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!