Хаби Алонсо “Челси”га ўйинчи танлай бошлади
Жорий мавсумдаги муваффақиятсизликлардан кейин “Челси” раҳбарияти жамоа бош мураббийлигига испаниялик мутахассис Хаби Алонсони тайинлади.
Хаби Алонсо “Байер”даги ажойиб фаолиятидан кейин “Реал”ни бошқаришга таклиф этилганди. Лекин “Қироллик клуби” мавсумнинг ўртасида уни истеъфога чиқариб юбориб.
Журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, Лондон гранди Хаби Алонсога трансферларда ҳал қилувчи овоз бериш ваколатини кафолатлаган. Энди “аристократлар” келаси мавсум олдидан икки ёки уч нафар тажрибали ва тайёр футболчини сотиб олишни мўлжаллаяпти.
“Астон Вилла” ҳужумкор ярим ҳимоячиси Морган Рожерс асосий трансфер мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда.
Шунингдек, лондонликлар чап қанот ҳужуми учун креатив футболчи олиб келадиган бўлди. Айни пайтда номзодлар танланяпти.
Бундан ташқари, “Челси”га кўп гол ура оладиган марказий ҳужумчи ҳам керак. Аммо бу масала ҳозирги таркибдан нечта футболчи сотиб юборилишига боғлиқ бўлади.

Фикрлар