Хаби Алонсо “Челси”нинг дахлсиз футболчилари номи айтди
“Челси”ни қабул қилиб олган янги бош мураббий Хаби Алонсо жамоанинг ҳозирги таркибидан беш нафар дахлсиз футболчини танлаб олди.
Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, испаниялик мутахассис ҳимоячилардан Рис Жеймс, Марк Кукурелья, Тосин Адарабиойо, шунингдек, ярим ҳимоячилардан Мойсес Кайседо ва Энцо Фернандес у амалга оширадиган лойиҳанинг асосий фигуралари эканини маълум қилди.
Алонсо учун ушбу футболчилар етакчи ҳисобланади ва жамоанинг қолган қисмига намуна бўлиши керак. Бу ижрочилари бўйича тушадиган таклифлар кўриб чиқилмайди.
2026 йил 17 май куни Хаби Алонсо расман “Челси” футбол клубининг бош мураббийи этиб тайинлангани маълум бўлган эди.
“Аристократлар” баёнотида 44 ёшли мутахассис менежер вазифасини бажариши, бу эса унга бош мураббий лавозимига нисбатан кенгроқ ваколатлар берилишини англатишини таъкидланган.

Фикрлар