
Хаби Алонсо Левандовскига "Реал"га ўтмасликни маслаҳат қилди
"Ливерпуль", "Реал" ва "Бавария" жамоаларининг собиқ футболчиси Хаби Алонсо "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовскига "Реал"га ўтмасликни маслаҳат қилди.
"Роберт - жаҳондаги энг кучли тўққизинчи рақамлардан бири. Бироқ менинг фикримча, у "Бавария"да қолгани ма`қул. Германияда у ҳар йил ўзи қўйган мақсадларга эришмоқда. Лигани ва клубларни яхши билади, доимо соврин ютади.
У янги чақирув учун тайёрми? Буни унинг ўзи ҳал этади", - деб испаниялик футболчининг сўзларини келтириб ўтди Sportbuzzer.
Фикрлар