Хаби Алонсо "Манчестер Сити"дан учралган мағлубиятнинг асосий сабабларини айтди!
"Манчестер Сити"га қарши 1:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг "Реал Мадрид" бош мураббийи Хаби Алонсо ўз фикрларини билдирди.
"Ўйлайманки, айблайдиган томонимиз бор. Ўйинни яхши бошладик, лекин баъзи вазиятларда кичик хатолар жуда оғриқли бўлди. Биз гол урганимиздан 10 дақиқа ўтмасидан рақиб ҳисобни тенглаштирди. Ўша пайтларда ўйинни унчалик назорат қила олмадик, лекин кейин яна назоратни қайтардик. Ҳаракатларимиз етарлича нозик эмасди, аммо ўйинчиларни айбламайман", – деди Алонсо.

Шунингдек, у жамоадаги кўплаб жароҳатлар вазиятга таъсир қилаётганини таъкидлади:
"Ҳозирги каби нозик ҳолатда, жуда кўп жароҳатлар билан ўйинчилар ўзларини ишончсиз ҳис қиладилар. Шу боис "шаҳарликлар" вазиятни тезда ўз фойдаларига ўзгартирди – улар кучли. Биз кўп гол ўтказмадик, лекин шу етарли бўлди. Имкониятлар бўлди, лекин фойдалана олмадик", – деди бош мураббий.

Келажагига оид саволларга жавоб берган Алонсо бу мавзуда ҳозир мантиқ йўқлигини қўшимча қилди:
"Менинг келажагим? Бу ҳақда гапириш вақти эмас. Менинг эътиборим кейинги ўйинда. Энг муҳими – шу", – дея фикр билдирди Хаби Алонсо.



Фикрлар